Фарғона шаҳрида ИИБ ва ДХХ ходимлари уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 нафар шахснинг яшаш манзилида тезкор қидирув тадбирларини ўтказди. Уларнинг 19 нафаридан наркотик моддалар ва совуқ қуроллар топилди.
Данғара туманида 21 июнь куни 25 ёшли шахс ўз тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Воқеадан икки ярим ой ўтиб Фарғона ИИБ гумонланувчи ушланганини маълум қилди.
Тармоқларда мактаб ўқувчилари гугурт ёрдамида Gentra автомобилининг олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналарига маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди. Машинага етказилган моддий зарар қопланди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида газ қувуридан узилган завод ходимлари норозилик уюштирди. Вилоят ИИБ ташкилот шартномага кўра газдан узилганини маълум қилди. «Ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши норозиликларни уюштирган» ходимларга 5−10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини отиб қўйди. У машинасида кома ҳолатида топилган ва тиббий муассасага жойлаштирилган. Ходим 1xbet орқали 45 млн сўм ютқазиб қўйгани учун жазоланган ва вилоят ИИБ қошидаги интизомий Кенгашнинг назоратида бўлган.
Фарғонада аёл киши ўзига таниш бўлган 3 нафар қизни жанжал оқибатида пичоқлади. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22 ноябрь куни Фарғона туманида аёл уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги ариқдан топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг